Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда «iPhone» ортидан ҳожатхонага тушганлар ҳалок бўлди

Наманганда «iPhone» ортидан ҳожатхонага тушганлар ҳалок бўлди

Кеча, 25 март куни соат 22:00лар атрофида Наманган вилоятининг Поп туманида кўнгилсиз воқеа содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.

Тумандаги Ойбек МФЙда яшаган, 1986 йилда туғилган Б.Р. уйи ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига «iPhone» мобиль телефонини тушириб юборади. У телефонни олиш учун қўшниси, 1985 йилда туғилган Э.Ниязовни ёрдамга чақиради.

Арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган Б.Р. ҳушини йўқотган, шунда Э.Ниязов уни қутқариш мақсадида ҳожатхонага тушади ва у ҳам ҳушидан кетади.

Буни кўрган Б.Р.нинг отаси Ҳ.Р. ёрдамга шошилади ва ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланади.

Э.Н., Б.Р., Ҳ.Р. ЎзР ФВВ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан чуқурдан олиб чиқилганларида Э.Н. ва Б.Р. заҳарланиб воқеа жойида ҳалок бўлгани маълум бўлди. Ҳ.Раҳматов эса касалхонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳожатхонага тушиб кетган қимматбаҳо телефонлар ортидан содир бўлган биринчи кўнгилсиз ҳодиса эмас. Ўтган йилнинг 13 июль куни айнан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида «Samsung Galaxy J7» телефони туфайли уч киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг