Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Намангандаги «Ҳуқуқий ахборот» тадбири рақам ва фотоларда

Намангандаги «Ҳуқуқий ахборот» тадбири рақам ва фотоларда

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида «Обод қишлоқ» дастури доирасида иш олиб бораётган республика ишчи гуруҳи томонидан 2018 йил 14 август куни Мустақиллик майдонида (туман ҳокимлиги атрофи) вилоят миқёсида «Ҳуқуқий ахборот» тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда бизга Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.

Давлат хизматлари агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси томонидан тадбир учун ажратилган майдончага жорий этилган давлат хизматларига оид паннолар ўрнатилиб, тарқатма материаллар (флайер, буклет) жойлаштирилди, давлат  хизматлари ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.

Тадбир  давомида марказ томонидан 102 та амалиёт бажарилди:

  • 56 нафар мурожаат этувчининг марказ фаолиятига оид саволларига  жавоб ва маслаҳатлар берилди;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 21 июндаги қарори асосида ўзлари яшаб турган тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича  18 та ариза марказ томонидан қабул қилинди ва тегишли тартибда Янгиқўрғон тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига «Е-IJRO» электрон тизим орқали  юборилди;
  • 8 нафар фуқаронинг тадбиркорликни бошлаш ва рўйхатдан ўтишга оид масалалари ўрганилиб, 5 нафарига рўйхатдан ўтиш тартиби  тушунтирилди, 3 нафари тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди;
  • 6 нафар мурожаат этувчига электрон рақамли имзо калити берилди;
  • 9 нафар фуқаронинг фарзандларига мактабгача таълим муассасаларига йўлланма расмийлаштирилди;
  • 4 нафар фуқарога жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига  ҳисобга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилди;
  • 1 та никоҳ қайд этилди;
  • 1 нафар фуқаронинг фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди.

Шунингдек давлат хизматларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилиб, «Сайёр давлат хизматлари» кўрсатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг