Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноҳақ ҳайдалган ИИБ ходими 6,5 йилдан кейин ишга тикланди

Ноҳақ ҳайдалган ИИБ ходими 6,5 йилдан кейин ишга тикланди

Риштонлик Баҳодир Жиянбоев Риштон туман ички ишлар тизимида ишлаган пайтида 2015 йил охирларида ноҳақ ишдан бўшатилганди.

Кўп йиллик курашлардан сўнг Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 январдаги ажрими асосида уни 2015 йилда хизматдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ ғайриқонуний деб топилган ва сержант Жиянбоев Риштон тумани ички ишлар бўлими катта инспектори лавозимига ишга тикланган. Шунингдек, орадаги 6,5 йиллик узилиш хизмат муддатига қўшилган, унга мажбурий юрган прогуллари учун 372 миллион сўм иш ҳақи ва маънавий зарар қоплаб берилган.

Фарғона вилоятида бўлиб ўтган «Оммавий қабуллар уч ойлиги» доирасида бир қатор мутасадди ташкилотлар томонидан юқоридаги каби юзлаб мурожаатлар кўриб чиқилган, жойида ечими топилган, айримлари кейинги режаларга киритилган.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри, Ўзбекистон, Данғара, Фурқат, Бешариқ, Боғдод, Бувайда, Риштон, Учкўприк ва Сўх туманлари аҳолиси қамраб олинган икки кунлик оммавий қабулларда 1 минг 61 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 459 таси жойида ҳал қилинган. 219 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 383 та мурожаатни ҳал қилиш бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинган.

Фарғона вилоятидаги оммавий қабуллар давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг