Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Очиқлик индекси»да қайси идора нечанчи ўринда? (тўлиқ жадвал)

«Очиқлик индекси»да қайси идора нечанчи ўринда? (тўлиқ жадвал)

Фото: «Очиқлик индекси»

Аввалроқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «Очиқлик индекси» бўйича рейтинги эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг натижаларига кўра, Давлат солиқ қўмитаси 95 балл билан биринчи ўринни, Марказий банк — 94 балл билан иккинчи ўринни, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги 93 балл билан учинчи ўринни (вазирликлар ўртасида эса 1-ўринни), Халқ таълими вазирлиги эса тўртинчи ўринни эгаллаган.

Қўмиталар бўйича ўтказилган рейтингда, юқорида таъкидланганидек, Давлат солиқ қўмитаси 95 балл билан биринчи ўринда бўлса, 33 балл билан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси сўнгги ўринни қўлга киритган.

Агентликлар ўртасидаги очиқлик бўйича биринчиликни Интеллектуал мулк агентлиги 87 балл билан эгаллаган бўлса, Матбуот ва ахборот агентлиги 75 балл билан охирги ўринда қайд этилган.

«Очиқлик индекси»нинг ҳокимиятлар ўртасидаги рейтингида Тошкент шаҳар ҳокимлиги 89 балл билан биринчи ўринда бўлса, 53 балл билан Андижон вилоят ҳокимлиги охирги ўринни эгаллаган.

Шунингдек, марказлар фаолиятидаги очиқлик бўйича рейтингда Марказий банки биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази 71 балл билан сўнгги ўринда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 январгача бўлган даврни ўзида ифодалаган «Очиқлик индекси» рейтинги 52 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органини қамраб олди.

Эндиликда ҳар йили икки маротаба Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши экспертлари томонидан давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторинг қилиниб, баҳолаш натижалари эълон қилиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг