Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмазордаги Қуръон мусобақасидан фоторепортаж

Олмазордаги Қуръон мусобақасидан фоторепортаж

«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг республика босқичи Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасидаги «Ёшлар иттифоқи» маданият саройида бошланди.

Дастлаб иштирокчилар ва меҳмонлар кутиб олинди. Тадбирни Ҳусан Абдулмажидов Қуръон тиловати билан очиб берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов кириш сўзи билан иштирокчиларни муборакбод этди ва муваффақият тилади. Давлат мадҳиясидан сўнг Тиловат йўналиши бўйича қорилар баҳсларни бошлашди. Мусобақани диний идора раҳбарияти, уламолар, фахрий имомлар ва қорилар кузатувчи сифатида чиқишларни баҳоламоқда.

Ҳакамлар ҳайъати бошлиғи Ҳасанхон Абдулмажидов Усмонхон Алимов томонидан таклиф этилган имтиёзни эълон қилди. Унга кўра, ногиронлиги бор иштирокчилар аввалги босқичда биринчи ўринни ололмаган бўлсалар-да, жисмонан имконияти чекланганига қарамасдан, Каломуллоҳни ёд олган мазкур иштирокчилар республика босқичида қатнашадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг