Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Отабек Назиров янги лавозимга тайинланди

Отабек Назиров янги лавозимга тайинланди

Отабек Назиров

Отабек Назиров инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Бош директори этиб тайинланди.

Ушбу Жамғарма рақобатбардош маҳаллий компанияларга инвестициялар киритиш, шунингдек, хусусий маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро фойдали шериклик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

Жамғарманинг асосчиси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобланади, фаолияти эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

Назиров 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1998 йилда макроиқтисодиёт ихтисослиги бўйича АҚШдаги Нью-Йорк давлат университетини тамомлаган. У инвестиция соҳасида катта тажрибага эга, АҚШдаги Goldman Sachs ва JPMorgan Chase, Россиядаги Тройка Диалог ва МДМ-Банк каби йирик молиявий ва инвестиция компанияларида, шунингдек, Лондон шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида ишлаган.

У Ўзбекистонда ўз фаолиятини 2018 йилда инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида бошлаган, кейинчалик Халқ таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

2019 йилнинг январь ойидан буён Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг