Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Президент мурожаатига бағишланган тадбир ўтказилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Президент мурожаатига бағишланган тадбир ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида  Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасига бағишлаб тадбир ўтказилди.

Тадбирда проректорлар ҳамда университетда фаолият олиб бораётган барча профессор-ўқитувчилар иштирок этди. Унда университет ректори Ғанишер Раҳимов давлат раҳбарининг парламентга мурожаатномаси ҳақида батафсил маълумот  берди.

Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юртимиз жамоатчилиги томонидан мамлакатимизнинг демократик ривожланиши сари дадил қадам, деб эътироф этилмоқда. Мурожаатномада ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган вазифалар, топшириқлар, Конституциямизда белгиланган тамойиллардан келиб чиққан. Мурожжатномада Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури бўйича Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши лозимлиги таъкидланди. Биз мана шундай мурожжатни албатта қўллаб-қувватлашимиз ҳамда фидоийлик билан мурожаатда келтирилган топшириқларни бажаришимиз шарт.

Ғанишер Раҳимов, ЎзДЖТУ ректори

Шундан сўнг проректорлар ҳам мурожаат бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Фото: «Xabar.uz»

Тадбирнинг қизғин баҳс-мунозарларга бой кечгани профессор-ўқитувчиларнинг мазкур мурожаатга, юртимизда кечаётган жараёнлар ва амалга оширилаётган ислоҳотларга ижобий муносабатини кўрсатиб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг