Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон француз сайёҳи нигоҳида. 1956 йил

Ўзбекистон француз сайёҳи нигоҳида. 1956 йил

Люсил ва чиройли ўзбек қизи.

Фото: Жак Дюпакье

Франциялик олим, тарихчи ва коммунистик партия аъзоси Жак Дюпакье (Jacques Dupâquier) 1950 — 1970-йилларда уч марта собиқ СССР ҳудудига саёҳат қилган. Ана шундай сафарлардан бирида у 1956 йили Ўзбекистонга келиб, диққатга сазовор жойларни, одамларни суратга олган. Кейинчалик Франция ижтимоий фанлар институти директори вазифасида ишлаган олим ўз интервьюсида Тошкент сафарини ёдга олади.

«Бир неча кун Москвада бўлгач, Ўзбекистон пойтахти Тошкентга учдик. Биз 3200 метрдан баландга кўтарила олмайдиган эски самолётда йўлга чиқдик. Мен нафасимни ичимга ютиб, Марказий Осиёни юқоридан томоша қилдим. Тошкент сталинча усулдаги ягона шоҳкўчага эга, асосан кичик уйлардан иборат шаҳар экан. Тўғри, ўн йиллардан кейин бу ерлар бузиб ташланган (1966 йилдаги зилзиладан кейин). Мен шаҳарни кўп айландим, бозорларга бордим, рўмол ўраган аёлларни, масжидни кўрдим. Доим рус миллатига мансуб ҳамроҳи билан юрувчи маҳаллий расмий шахслар билан учрашдим. Сафар давомида «шерик»лар мендан кўра ўз раҳбарларини кўпроқ кузатишаётгандек туюлди.

Москва — Тошкент йўналишида самолёт дарчасидан кўп марта суратга олдим. Қайсидир вақтда биз махфий лагерлар устидан учдик, ўша пайтда стюардесса суратга олишни тақиқлади. У кокпитга қайтганида мен суратга олишда давом этдим. Таржимон ёки бошқа шахслар мени бу ишимдан қайтаришмади».

Волга устидаги булутлар.

Орол денгизи шимолидаги чўллар.

Орол денгизи шимолидаги чўллар.

Ўрта Осиё чўллари.

Ўрта Осиё чўллари.

Орол денгизи қирғоқлари.

Сирдарёнинг Орол денгизига қуйилиш жойи.

Саҳро бўсағаси.

Тошкентнинг умумий кўриниши.

Тошкентнинг умумий кўриниши.

Тошкент аэродроми.

Ўрта Осиё қишлоғидаги уй.

Тошкент яқинидаги уй
Ишдан қайтиш.

Тошкент яқинидаги поезд.

Тошкент яқинидаги мактабда туркман қизлари.

Тошкент бозоридаги қария.

Масжид яқинидаги болали аёл.

Caption

Эски шаҳарнинг стадиондан кўриниши.

Стадион
Ҳовли
Сиҳатгоҳ

Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкент кўчаларидан бири.

Педагогика институти биноси.

Марказий анҳор
Марказий анҳор

Колхозда узум қуритиш.

Колхоз кўчалари
Колхозчи уйи
Эски кўча
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг