Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ижтимоий дорихоналардаги арзон дориларни одамларга кўчма дорихоналар орқали етказиш таклиф этилди

Ўзбекистонда ижтимоий дорихоналардаги арзон дориларни одамларга кўчма дорихоналар орқали етказиш таклиф этилди

Фото: «Ndd.uz»

Ўзбекистонда ижтимоий дорихоналардаги арзон дорилар халқимизга, энг олис қишлоқларга қай тартибда етказиб берилиши, омборхоналар уларни сақлаш ва махсус техникаларда кўчма дорихоналарни ташкил этиш таклиф этилди. Бу ҳақда бугун Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви мажлислар залида бўлиб ўтган анжуманда сўз борди.

Унинг маҳалланинг кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож аҳолиси учун фойдаси қандай? Маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари бундай дорихоналарнинг жойлашуви ва уларнинг нархи ҳақида аҳолини хабардор этиш бўйича қандай ишлар олиб бораяпти? Ижтимоий аҳамиятга молик дори маҳсулотлари нарх-навоси бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларининг қатъий жамоатчилик назорати ўрнатишда ҳамкорлик тизими қандай бўлади? Бу каби саволларга анжуманда мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Аҳолини дори воситалари билан таъминлашдаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича жамоатчилик комиссиялари аҳолининг барча қатламлари билан учрашувлар ўтказиш орқали энг муҳим муаммолари ҳал этиш устидан таъсирчан назоратни ташкил этиши кераклигига урғу берилди. Бу борада фуқароларнинг фикр, мулоҳаза ва тавсияларини ўрганиш орқали аҳоли билан акс алоқани таъминлаш жуда долзарбдир.

Маҳалла тизими вакилларига ижтимоий эҳтиёжманд ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшайдиган фуқароларни ижтимоий аҳамиятга эга ва арзон дори воситалари билан таъминлаш бўйича ишларнинг ҳақиқий ҳолатини пухта ўрганиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди. Бу каби тадбирларни ҳудудий, туман ва шаҳар кенгашлари томонидан ҳам жойларда ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. 

Аввалроқ ушбу тадбирда дори нархларининг баландлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаяпти, ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш заруриятини туғдираётгани, мазкур муаммоларнинг ечими сифатида 2018–2019-йилларда ижтимоий дорихоналар тармоғи яратилиши, уларда биринчи галда зарур бўладиган 344 та дори узилмаслиги маълум қилингани ҳақида хабар берган эдик.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг