Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда янги жамоат фонди иш бошлади

Ўзбекистонда янги жамоат фонди иш бошлади

Ўзбекистонда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди иш бошлади. Бу ҳақда фонднинг телеграмдаги каналида хабар берилди.

«Сизларга мамнуният билан маълум қилмоқчимизки, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатга олинди ҳамда расман ўз иш фаолиятини бошлади. 

Жамоат фондимизнинг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларига медиа бозорида тенг шароит яратиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдир. 

Шунингдек, жамоат фонди миллий масс-медиа ҳамжамиятининг ўзини ўзи бошқариш механизмларини ишлаб чиқишга кўмаклашишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, журналистлар ва блогерлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш жамоат фондининг устувор вазифаларидан ҳисобланади. 

Келгусида жамоат фонди ва унинг лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этасиз, деган умиддамиз», дейилади фонднинг хабарида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг