Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг алоҳида давлатлар билан виза тартиби тасдиқланди

Ўзбекистоннинг алоҳида давлатлар билан виза тартиби тасдиқланди

Фото: «simpletravel.info»

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида мамлакатимизнинг алоҳида давлатлар билан виза тартиби ҳақида маълум қилинди.

1. Қирғизистон (60 кунгача), Арманистон, Беларус, Грузия, Молдова, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия ва Украина билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.

2. 2018 йилнинг 10 февралидан 7 та давлат – Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартиб жорий этилган.

Визасиз тартиб ташриф мақсадидан қатъий назар мазкур давлатлардан Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача бўлган муддатга ташриф буюрмоқчи бўлган ҳар қандай категориядаги паспорт (дипломатик, хизмат ва фуқаролик паспортлари) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мазкур давлатлар фуқаролари ушбу тартибда Ўзбекистон Республикасига амалдаги миллий паспорт ёки хорижий давлатларга чиқишда фойдаланадиган бошқа ҳужжат асосида киришлари мумкин.

Визасиз тартиб юқоридаги давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги йўқ шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Визасиз тартиб Ўзбекистон Республикасига кириб келган кундан бошлаб 30 кун давомида амал қилади. Чет эл фуқароси 30-кун тугагунига қадар Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши лозим. Чет эл фуқароси томонидан 30 кунлик муддатнинг ўтказиб юборилиши хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.

Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида 30 кундан кўп муддатга келмоқчи бўлса белгиланган тартибда ташриф мақсадига мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикасига кириш визасини олиши лозим бўлади.

3. 2018 йил 10 февралдан дунёнинг 39 давлати фуқаролари (рўйхат қуйида келтирилган) учун ҳужжатлар қабул қилинган кундан ташқари 2 иш куни давомида туристик визани расмийлаштиришнинг енгиллаштирилган тартиби жорий этилди ва сайёҳлик рухсати (турваучер) ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилаётган жисмоний/юридик шахсларнинг мурожаат қилиши бекор қилинди.

Илгари Австрия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Франция, Швейцария, Таиланд, Чехия ва Польша фуқаролари учун ҳам визалар расмийлаштиришнинг енгиллаштирилган тартиби жорий этилган эди.

Мазкур давлатлар сайёҳларига 1 ой муддатга кўп маротабалик, бизнес вакиллари учун эса 1 йил муддатга кўп маротабалик визалар берилади. Бунда сайёҳлик рухсати (тур-ваучер) ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилаётган жисмоний/юридик шахслар томонидан йўлланган мурожаатлар тақдим этилиши талаб қилинмайди. Визалар ҳужжатлар қабул қилинган кундан ташқари 2 иш куни давомида расмийлаштириб берилади.

4. Тожикистон, Венгрия ва Хитой (30 кунгача), Корея Республикаси ва Ветнам (60 кунгача), Бразилия, Латвия, Полша, Руминия, Сингапур, Словакия, Эстония, Қувайт ва Туркия (90 кунгача) дипломатик пасспорт эгалари учун визасиз режим жорий этилган. Ушбу давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларида дипломатик паспорт эгаси бўлган ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари хизмат муддати давомида Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш ва бу ерда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.

5. Ўзбекистон ва Япония ўзаро келишув асосида визаларни консуллик йиғимлари ундирмасдан берадилар.

2018 йил 10 февралдан бошлаб туризм визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги давлатлар фуқаролари учун жорий этилган

1. Албания Республикаси
2. Америка Қўшма Штатлари
3. Андорра
4. Австралия
5. Бирлашган Араб Амирликлари
6. Болгария Республикаси
7. Босния ва Герсоговина
8. Черногория
9. Дания Қироллиги
10. Эстония Республикаси
11. Финландия Республикаси
12. Греция Республикаси
13. Ҳиндистон Республикаси
14. Ирландия
15. Исландия
16. Канада
17. Литва Республикаси
18. Лихтенштейн
19. Луксембург Буюк Герцоглиги
20. Македония Республикаси
21. Малта Республикаси
22. Монако
23. Нидерландия Қироллиги
24. Норвегия Қироллиги
25. Уммон Султонлиги
26. Португалия Республикаси
27. Қувайт давлати
28. Руминия
29. Сан-Марино Республикаси
30. Саудия Арабистони Подшоҳлиги
31. Сербия Республикаси
32. Швеция Қироллиги
33. Словакия Республикаси
34. Словения Республикаси
35. Ватикан
36. Венгрия
37. Хитой Халқ Республикаси (Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди билан бирга)
38. Хорватия Республикаси
39. Янги Зеландия

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг