Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурбек Алимов

Оз нарсани қурбон қилган одам, оз нарсага эришади. Кўп нарсани хоҳлаган одам эса кўпроқ нарсадан воз кечиши кераклигини билади.

Ўзингни ўзгартиришга қодирмисан?!

Ўзингни ўзгартиришга қодирмисан?!

Фото: «Сuinsight.com»

Ҳаётда дунёқарашнинг ўзгаришидан кучлироқ нарса йўқ. Сен сочларингнинг рангини, кийиниш усулингни, манзилингни, фуқаролигингни ва ҳатто хотинингни ҳам алмаштиришинг мумкин. Лекин сенинг фикрлашинг ўзгармаса, атрофда содир бўлаётган воқеалар қайтарилаверади. Чунки нимаики ўзгарган бўлса, уни шунчаки ташқи кўриниши ўзгарган, холос. Айни дамда сенинг ичингдаги ҳамма нарса эски ҳолича қолган бўлади.

Агар сен ҳаётдан ниманидир истасанг, ўзингни ўзгартиришни хоҳласанг, нимагадир эришишни, юксак чўққиларни забт этишни, зарарли одатлардан қутулишни хоҳласанг, бунинг учун тер тўкиш керак бўлади. Бу жуда ҳам оғир масала. Кўпчилик ўзининг иқтидори нимада эканлигини билмай яшаб ўтиб кетади. Иқтидори нимадалигини билганларнинг кўпи эса, ҳар доим ҳам уни ривожлантириш билан шуғулланишмайди.

Дўстим, сени бахтли қилиши мумкин бўлган ягона нарса бу – доимо бир поғона юқорига қадам ташлашдир. Бу — сен нималарга қодир эканлигингни ҳис қилиш туйғуси.

Кундалик ҳаёт ташвишларидан бор кучинг билан бир лаҳзага чиқиб бўлса-да, атрофдан ҳақиқий «Мен»ингни кўриш...

Бошинггача ўз қўрқувларинг ботқоғига ботиб кетган ҳолингда ҳам йўлингда давом этишинг учун сен ўз қўрқувларингга қарши тотал уруш эълон қилсанг, ана шундагина сен орзиқиб кутган воқеалар содир бўлишни бошлайди.

Агар сен ўзингни у ёки бу имкониятингни ривожлантириш учун куч топа олмасанг, атрофдагиларнинг фикрларига қулоқ солиб, шу фикрларнинг тор хонасида айланиб юраверсанг ёки худо кўрсатмасин, уларнинг мақтовига учсанг, бу сенинг синишинг билан тугайди.

Атрофдагилар сенга сен шуғулланаётган ишлар фойдасизлигини сингдиришга уринишади. Агар улар мақсадига етса, сен ўз орзуларингни қабрга қўйганинг шу бўлади.

Ҳаётда қанча вақтинг қолди? Қанча? Биз буни билмаймиз, тўғрими? Етар шунчаки яшаш. Шунчаки еб-ичиб, ухлаб туришдан зерикмадингми?

Агар нимадир хоҳласанг, сен ўзингга нисбатан раҳмсиз, бешафқат шахсга айланишинг керак. Топқир бўлишни ўрган, ғоялар ярат. Нима бўлишидан қатъи назар, инсонийликни йўқотма. Чўкиб кетмаслик учун ўзингда куч топ. Бу ғолибларнинг сифати.

Ҳамма нарсага чанқоқ бўл, ютқазишни ўрган, кетма-кет ютқазганингда ҳам, қўлларингни туширма. Бу ҳаммаси, ғолибларнинг асосий сифатларидан. Мен сенга бу кучни тушунтириб бера олмайман, лекин у бор. Инсон нима хоҳлашини чин дилидан англаб етганидагина бу куч унинг онги ва жисмида пайдо бўлади.

Ҳаммада буюкликка имкон бор, атрофдаги танқидларни юракка оғир олмасликни ўрганиш керак. Мен ўз иродамни мустаҳкамлайман, ҳеч нарса мени тўхтатиб қолишига йўл қўймайман, мен бунга лойиқман! Кўпчилик инсонлар енгилгач, осонгина орзу-мақсадларини кўмиб ташлашади. Бекор қилишади. Инсон руҳияти ақл бовар қилмас даражада кучли. Уни ўлдириш, деярли мумкин эмас!

Сен ғайратлисан! Сен кучлисан! Сени ҳеч нарса тўхтата олмайди! Билгинки, кўп инсонлар умрини доимо қўл тормози билан бошқариб келишади ва бу уларни фақат орқага тортади. Фақат олдинга интилишни бошла!

Шу нарсани ўзингга сингдирганингда, онгнинг янги ҳолатига мослашганингда, ҳар бир қилаётган ишинг қандай ўзгараётганлигини кўришинг мумкин. Дунёни қандай қабул қилишингни, қанчалик радикал ўзгариб кетганидан шок ҳолатига тушасан.

Агар шу гапларни ҳар куни ўзинг учун такрорласанг, сенинг ҳаракатларинг ва уларнинг натижалари қандай кучли ўзгараётганини англаб борасан... Бу мен! Менинг руҳиятимда ҳамма нарса бор! Бугун менинг куним ва мени бугун ҳеч нарса тўхтатиб қола олмайди!

Марк Твен шундай деган экан: «Ҳаётдаги энг муҳим иккита кун бор, бири сен туғилган кун, иккинчиси нима учун туғилганингни англаган кун».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг