Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор жазоланди

Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор жазоланди

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳоким ўринбосари Н. Жумаеванинг оила ва хотин қизлар фаолларига пахта теримига теримчиларни жалб қилиш топшириғи бергани тасдиғини топди.

Бандлик вазирлиги берган расмий маълумотга кўра, ҳокимлик мансабдорига нисбатан МЖтК 51-модда 1-қисми асосида жарима қўлланилган.

Бухоро шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги Ахборот-кутубхона маркази раҳбари Н.Аминова ҳам ҳудди шундай қонунбузарликка йўл қўйиб, жаримага тортилди.

Пахта йиғим-терими мавсумида Давлат меҳнат инспекцияси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, шунингдек, меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мунтазам мониторинг олиб бормоқда. 

Мавсум давомида ҳозирга қадар умумий ҳисобда:

  • 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланди. Меҳнат қонунчилигини бузган мансабдор шахсларга МЖтКнинг 49-модда 1-қисми билан маъмурий жарима қўлланилди.
  • 8 нафар мансабдор шахс МЖтКнинг 51-модда 1-қисми билан жазоланди.
  • 1400 нафардан ортиқ теримчилар билан мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида ёрдам кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қатъий тақиқланган ва қонун бузувчиларга нисбатан жавобгарлик белгиланиши таъминланади. 

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг