Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент фармонига кўра 38 нафар аёл орден ва медаллар билан тақдирланди

Президент фармонига кўра 38 нафар аёл орден ва медаллар билан тақдирланди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 7 мартдаги «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига кўра бир гуруҳ хотин-қизлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган қуйидаги аёллар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Қосимохунова Анорхон Мамасодиқовна — Фарғона политехника институтининг «Электр энергетикаси» кафедраси профессори, Фарғона вилояти;

Маъруфова Гулнора Маҳмудовна — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари;

Шаҳобиддинова Шоҳида Ҳошимовна — Андижон давлат университетининг «Ўзбек тилшунослиги» кафедраси профессори, Андижон вилояти;

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»

Утениязова Алтингул Палуановна — Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Қорақалпоғистон» телеканалининг катта муҳаррири;

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Раҳматуллаева Шафоатхон — Қўқон шаҳар мусиқали драма театри актёри, Фарғона вилояти;

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Бобомуродова Хосият — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира;

Боймуродова Жумахол Норбоевна — Зарбдор туманидаги «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти;

Ирисбекова Коммуна Норинбоевна — «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси;

Истамқулова Махфиратхон Мамажановна — Наманган вилояти қирғиз миллий маданий маркази раиси;

Қобулова Мавлуда Умаржоновна — Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси;

Махмудова Дилбар Пиримкуловна — Эркин ижодкор, ёзувчи ва публицист;

Отажанова Масуда Юлдашевна — Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри солист-вокалисти;

Салимова Шарипа — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира;

Тохтаева Гузал Кашибовна — Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши раиси ўринбосари;

Тулегенова Акшагул Абуевна — Конимех тумани халқ таълими бўлими мутахассиси, туман қозоқ миллий маданий маркази раиси, Навоий вилояти;

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Нодирхонова Наталья Суръатовна — Бухоро вилояти перинатал маркази директори;

Турдиева Матлуба Ҳалимовна — Самарқанд шаҳридаги 2-оилавий поликлиника бош шифокори, Самарқанд вилояти;

«Дўстлик» ордени билан

Абдуллаева Санам Раимовна — «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси Марказий кон бошқармасининг 2-гидрометаллургия заводи кран машинисти, Навоий вилояти;

Абдураҳимова Муҳайё Раҳматуллаевна — Чимбой туманидаги «Lanextrakt» қўшма корхонасининг ташқи иқтисодий масалалар бўйича директори, Қорақалпоғистон Республикаси;

Жумаева Мавжуда Шодмоновна — Косон туманидаги «Кўзмунчоғим» нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Қашқадарё вилояти;

Зуннунова Сахабат Исломовна — «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

Иплина Антонина Александровна — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира;

Қодирхонова Малика Акбаровна — «Тадбиркор аёл» уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раиси;

Касимова Мукаддас Зайнутдиновна — Мирзо Улуғбек туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси, Тошкент шаҳри;

Муҳаммадиева Хушвақт — Пахтачи туманидаги «Авангард» фермер хўжалиги пиллачиси, Самарқанд вилояти;

Саъдуллаева Фароғат Аминовна — Урганч шаҳридаги «Урганч миллий тикувчилик» оилавий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти;

Саттарова Фароғат — «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи;

Сафарова Замира Ҳайдаровна — Ғиждувон туманидаги «Ғиждувон Машҳураси» хусусий корхонаси раҳбари, Бухоро вилояти;

Турдиқулова Шаҳлохон Ўткировна — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари;

Ҳотамова Рислиғой Ғофуржоновна — Эркин ижодкор, шоира;

Йўлдошева Муҳаббат Айсарахуновна — Қўрғонтепа туманидаги «Капитал белла» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти;

Йўлчиева Гулнора Деҳқоновна — «Маҳалла зиёси» Республика ўқув-услубий маркази директорининг ўринбосари;

«Шуҳрат» медали билан

Азизова Мафтуна Раҳматулло қизи — «Ҳунарманд» уюшмасининг Бойсун тумани бўлими аъзоси, гиламдўз, Сурхондарё вилояти;

Жалилова Мўътабар Обидовна — Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун 2-интернат уйи тарбиячиси;

Жўрабоева Соҳиба Эргашевна — «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехи сирловчиси, Тошкент вилояти;

Кокотова Ольга Николаевна — Гулистон шаҳридаги «Қувонч» мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сирдарё вилояти;

Наврўзова Лола Хушмуродовна — Қарши шаҳридаги «Санам» масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи устаси, Қашқадарё вилояти;

Ражабова Сара Дурдиевна — Ҳазорасп туманидаги «Шовот» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Хоразм вилояти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг