Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди (фото)

Президент қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги қўриқлаш хизмати фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёти ҳамда мол-мулки дахлсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, илғор хорижий тажриба асосида замонавий ёндашувлар жорий этилмоқда. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига қўйилган асосий вазифалардан бири ҳам айнан шу саналади.

Давлатимиз раҳбарининг 2025 йилдаги тегишли фармон ва қарори ижроси доирасида Қўриқлаш департаменти Миллий гвардиядан ички ишлар органлари тизимига ўтказилди.

Ушбу фармон ва қарорда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида аниқ режалар ишлаб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Техник қўриқлашни ташкил этиш ва аҳолига техник қўриқлаш хизматларини кўрсатишнинг янги тизимлари жорий этилди.

Хусусан, кўп қаватли уйларнинг йўлакларига “ташвиш” тугмаларини ўрнатиш орқали қўриқлаш нарядларининг қамрови остидаги хонадонлар сони кескин оширилди, ҳимоя ордери берилган аёлларнинг хавфсизлигини таъминлаш амалиёти йўлга қўйилди.

Объект ва хонадонларни қўриқловга олиш ишларида ички ишлар органларининг тегишли хизматлари билан ҳамкорлик тизими йўлга қўйилди.

Натижада қўриқланаётган объектларнинг сони йил давомида 99 фоизга, қўриқдаги хонадонларнинг сони эса 118 фоизга ошди. Техник қўриқлаш марказларининг сони 19 фоизга, уларга хизмат кўрсатувчи тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг сони эса 15 фоизга ошди.

Давлатимиз раҳбари хизмат биноси ҳовлисида хизматда қўлланилаётган махсус техника воситалари, дронлар манёври, жамоат тартибини сақлашга жалб этиладиган транспорт воситаларини кўздан кечирди.

Сўнг қўриқлаш техника воситаларининг кўргазмали тақдимоти билан танишилди. Бу ерда “Хавфсиз шаҳар” концепциясини жорий этиш ва уни изчил ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йилдаги тегишли қарори билан белгиланган аниқ механизмлар амалиётга жорий этилиши натижасида республика миқёсида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Кўргазма майдончасида юридик ва жисмоний шахсларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган видеокузатув тизимлари ҳамда турли хил камераларнинг реал вақтда ишлаш жараёни намойиш этилди, уларнинг техник имкониятлари тушунтирилди ва амалий тавсиялар берилди.

Тақдимот доирасида айланма камералар, юз қиёфасидан шахсни аниқловчи камералар ҳамда давлат рақам белгисини аниқловчи камераларнинг имкониятлари кўрсатилди. Ушбу техник воситалар маҳаллалар, жамоат жойлари, объектлар, таълим муассасалари, шунингдек, шаҳар ва туманларнинг кириш-чиқиш нуқталарига ўрнатилмоқда.

Бугунги кунда барча ҳудудий ички ишлар бошқармаларида сунъий интеллект асосида ҳудудларни онлайн кузатиш, тезкор қи%D

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг