Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Шавкат Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш ҳақидаги ташаббус 10 мингдан ортиқ овоз тўплади

Президент Шавкат Мирзиёевга «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш ҳақидаги ташаббус 10 мингдан ортиқ овоз тўплади

Фото: «President.uz»

Шу йилнинг 27 апрель куни «Менинг фикрим» порталида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни олий даражадаги мукофот — «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони билан тақдирлаш ҳақида» жамоавий мурожаат жойлаштирилган эди. Мазкур мурожаат бугунга келиб 10 мингдан ортиқ овоз тўплади.

Энди мазкур мурожаат Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар «Менинг фикрим» порталига жойлаштирилган транспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши таклиф этилган жамоавий мурожаат ҳам 8 кун ичида 10000дан ортиқ овоз тўплаган эди.

Изоҳлар 3

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг