Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокурорларни тайёрлайдиган академия ташкил этилди

Прокурорларни тайёрлайдиган академия ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 май куни Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси этиб қайта ташкил этилди.

Қуйидагилар Академия фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланди:

— прокуратура органлари ходимларида билим ва кўникмаларни, шу жумладан, тизимли таҳлил ва танқидий фикрлашни, шахсий ва ишчанлик сифатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришни, қонунларга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан адолат ва масъулият каби юксак туйғуларини шакллантириш ва мустаҳкамлашни таъминловчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;

— замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, масофавий таълимни, ўқитиш ва тренингларни интерфаол ҳамда муаммоли-вазиятли услубларини кенг жорий этиш;

— прокуратура органлари фаолиятини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини қўриқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;

— қонунчиликни такомиллаштириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

— ўқитишнинг амалий хусусиятига ва прокуратура органларининг касбий фаолияти билан узвий боғлиқликка таянган ҳолда магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш;

— прокуратура органлари фаолияти йўналишлари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;

— ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш;

— прокуратура органлари фаолиятини психологик жиҳатдан таъминлаш, номзодларни хизматга қабул қилишда касбий-психологик танлов ўтказиш, прокуратура органларидаги маънавий-психологик муҳитни ўрганиш ва уни яхшилаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;

— қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, норматив-ҳуқуқий, методик ва таҳлилий хусусиятга эга бўлган маълумотларни алмашиш, ўқув жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш, педагог, илмий ходимлар ва тингловчиларнинг стажировкаларини тизимли равишда ташкил этиш соҳаларида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

— ўқув жараёнининг сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида юридик кадрларни тайёрловчи, қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи таълим ва илмий-тадқиқот, шу жумладан, хорижий давлатлар муассасалари билан самарали идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг