Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаршида судья ёрдамчиси ўз хонасида қўлга олинди

Қаршида судья ёрдамчиси ўз хонасида қўлга олинди

Фото: Хавфсизлик

Жиноят ишлар бўйича Қарши туман судининг судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдаланмоқчи бўлди. 

Хусусан, у Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти туманларидан биридаги бўлимида жорий йилнинг май ойидан фаолият юрита бошлаган фуқарони гўёки ўзининг мансабдор танишлари орқали ишга киритиб қўйганлигини рўкач қилиб ҳамда келгусида уни ўзига мақбул бўлган тумандаги МИБга ўтказиб қўйишини айтиб, эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилган. 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда судья ёрдамчиси сўралган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг