Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўл телефони ёрдамида ҳисобварақларидан тўлов қилиш имконияти яратилади

Қўл телефони ёрдамида ҳисобварақларидан тўлов қилиш имконияти яратилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–359-сон қарори билан Марказий банкка бир қатор молиявий инструментларни жорий этиш топширилди.

Жумладан, 2026 йилнинг февралига қадар Марказий банкнинг тўлов тизимида жисмоний шахслар учун мобиль рақамдан фойдаланган ҳолда уларнинг банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри ўтказмалар хизмати жорий қилинади. Регуляторнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахслар ўртасида «P2P» ўтказмаларини амалга ошириш имконияти ишлаб чиқилади ва тўлов хизматларини кўрсатувчиларга Open API кўринишида тақдим этилади.

Чакана банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни рағбатлантириш мақсадида мажбурий мижозлар аудиториясидан воз кечган ҳолда фойдаланувчиларга банк картасини очишда имкониятлар яратилади. Бунда фуқароларга ўз маошини оладиган банкини ёки электрон ҳамён провайдерини танлаш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, «Очиқ банкинг» (Open banking) тизими жорий этилади. Мазкур тизим банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозорининг бошқа иштирокчилари ўртасида хавфсиз ва стандартлашган маълумот алмашинувини таъминлаши зарур.

Шу билан бирга, универсал QR-код жорий этилади. QR-кодлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона стандартлари татбиқ қилинади.

Манба: lex.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг