Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти «Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» ги қарорни имзолади.
Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу йилги Рамазон ҳайити 20 март – жума кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Мамлакатимизда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.
20, 21 ва 22 март кунлари барча учун дам олиш куни бўлади.
23 март, душанба куни эса – ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар учун дам, 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter