Расман: Умра визаси вақтинча тўхтатилди

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги 2020 йил 27 февраль кунидан эътиборан, дунёнинг барча мамлакатлари учун «Умра» визасини тақдим этишни вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати ушбу хабарни расман тасдиқлади.
«Ушбу чора каронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда. Саудия ҳукуматининг ушбу масала бўйича расмий қарори ва баёноти бугун эълон қилиниши кутилмоқда», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter