Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистонида 2 минг метрлик осмонўпар бино қурилади

Саудия Арабистонида 2 минг метрлик осмонўпар бино қурилади

Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино Rise Tower қурилиши режалаштирилган. Бинонинг баландлиги 2000 метрга етади, бу БААнинг Дубай шаҳридаги ҳозирги рекордчи Бурж Халифадан икки баравар кўп. 

Мажмуанинг 678 қаватида ҳашаматли меҳмонхоналар, юқори классдаги ресторанлар, панорамали кузатув майдончалари ва премиум бизнес марказлари жойлашади. 

Time Out Dubai маълумотларига кўра, осмонўпар бино Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шимолидаги Vision 2030 дастурининг марказий қисми бўлади. Ушбу дастур Саудия Арабистонининг нефтга қарамлигини камайтириш, иқтисодиётини диверсификатсия қилиш ва соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма, дам олиш ва туризмни ривожлантиришга қаратилган. Бу туризмни ривожлантириш ва қиролликнинг шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш стратегиясининг бир қисмидир. 

Шаҳарсозлик дастури нафақат икки километрлик минора, балки Саудия Арабистонининг иккинчи йирик шаҳри Жидда шаҳрида бир километрлик осмонўпар бино қуриш режаларини ҳам ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг