Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда ишламоқчи бўлганлар учун қулайлик: сертификат ва суғурта тизими соддалаштирилди

Россияда ишламоқчи бўлганлар учун қулайлик: сертификат ва суғурта тизими соддалаштирилди

Фото: Спутник

Ўзбекистон Россияда меҳнат мигрантларига патент расмийлаштириш жараёнида керакли бўлган рус тили бўйича сертификат олиш ва суғурта тўлови билан боғлиқ бўлган барча масалаларни ҳал қилди. Бу ҳақда «Sputnik» ёзмоқда.

Бундан аввал меҳнат мигрантлари рус тили бўйича имтиҳонни ва суғурта тўловларини бевосита Россияда амалга ошириш керак эди. Айтлишича, энди буларнинг ҳаммасини Ўзбекистонда ҳал қилиш мумкин.

«Биз бу бошқичда патент олишда керак бўлган рус тили бўйича сертификатни олиш муаммосини ҳал қилишга қарор қилдик. Ҳозир бу жараён ишга туширилиб, биз бу сертификатларни ўзимиз бера оламиз. Шунингдек, биз Россияга келиш ва патент олиш учун зарур бўлган суғурта масаласини ҳам ҳал қилдик», — деб таъкидлаган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили.

Ҳозирги вақтда яна бир муҳим масала — Ўзбекистонда берилган тиббий ҳужжатларни Россияда амал қилишини таъминлаш масаласини ҳал қилиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, республика бўйлаб меҳнат мигрантлари учун рус, инглиз, немис, корейс тилларини ўрганиш ҳамда керакли бўлган касблар (пайвандловчи, қурувчи) бўйича бепул ўқув курслар очилмоқда.

Шу йилда Ўзбекистон Россияга 50 мингдан ортиқ меҳнат мигрантларини юборишни режалаштирган. Иккинчи ярим йилликда рекрутинг фаолияти тўғрисида қонун қабул қилинади. Бу жараёнга хусусий компанияларни жалб қилиш натижасида мигрантларни марказлашган ҳолда йиғиш вазифаларини сезиларли даражада кенгайтиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг