Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик мутахассис «Ўзбекистон почтаси» АЖга бош директор этиб тайинланди

Россиялик мутахассис «Ўзбекистон почтаси» АЖга бош директор этиб тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Россия алоқа вазирлигининг почта соҳасида узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган Евгений Биргер «Ўзбекистон почтаси» АЖ жамоасига янги бош директор сифатида таништирилди.

Эслутиб ўтамиз, Евгений Биргер яқинда бўлиб ўтган #MITCROADMAP2018 анжуманида «Ўзбекистон почтаси»нинг бугунги ҳолати юзасидан ўз кузатув ва қарашларини баён этган, шунингдек, Ўзбекистонда почтани ривожлантириш, модернизация қилиш бўйича таклифларини билдириб ўтганди.

Маълумот учун:

Евгений Владимирович 1960 йилда Москва областида туғилган. 1982 йили Москва электротехника алоқа институтини тамомлаган. Узоқ йиллар Россия федерацияси почта соҳасида раҳбарлик лавозимларида, шунингдек, Москва иқтисодиёт институтида доцент, Жаҳон иқтисодиёти ва ахборотлаштириш институтида илмий ишлар бўйича проректор бўлиб ишлаган. Охирги вақтларда почта алоқаси ва инфокоммуникация йўналишида эксперт-таҳлилчи бўлиб фаолият кўрсатиб келган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг