Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Россиянинг жавоби»: Россия ТИВ «Скрипал иши»да нодўстона муносабат билдирган давлатлар элчиларига норозилик нотаси топширади

«Россиянинг жавоби»: Россия ТИВ «Скрипал иши»да нодўстона муносабат билдирган давлатлар элчиларига норозилик нотаси топширади

Фото: «Reuters»

«Скрипал иши» бўйича Буюк Британия билан бирдамлик белгиси сифатида Россияга нодўстона муносабатда бўлган давлатлар элчиларига норозилик ноталари топширилади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

«30 март куни «Скрипал иши» бўйича нодўстона ҳаракатларни амалга оширган давлатларнинг Россиядаги дипломатик миссияси раҳбарлари Ташқи ишлар вазирлигига чақирилмоқда. Элчиларга норозилик нотаси тақдим этилади ва Россия томонидан жавоб чоралари кўрилади», — дейилади хабарда.

Буюк Британиянинг Солсбери шаҳрида собиқ жосус Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлия заҳарланганидан сўнг Европа иттифоқи, АҚШ, Канада, Украина ўз ҳудудларидан россиялик дипломатларни чиқариб юборишини эълон қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг