Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британия Россия активларидан Украинага салкам 11 млрд доллар бермоқчи

Буюк Британия Россия активларидан Украинага салкам 11 млрд доллар бермоқчи

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Иветта Купер мамлакат музлатилган Россия активларидан 8 миллиард фунт стерлинг (тахминан 10,6 миллиард доллар) миқдорида Украинага ўтказишга тайёрлигини эълон қилди.

У шунингдек, Россия президенти Владимир Путинни Британия хавфсизлигига «фаол таҳдид» деб атади. 

«Бизга ушбу Россия суверен активларидан нафақат Украинани қисқа муддатда қўллаб-қувватлаш, балки Россияга кучли мессеж юбориш учун ҳам фойдаланиш бўйича мувофиқлаштирилган режа керак», деди Купер хоним (The Times газетасидан иқтибос). 

Буюк Британиядаги музлатилган Россия активларининг 10,6 миллиард долларлик қисми Лондон Европа Иттифоқи ва Канада билан келишиб олишга ҳаракат қилаётган Киев учун халқаро ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисми бўлиши мўлжалланган. The Times газетасининг таъкидлашича, умумий сумма 130 миллиард долларга етиши мумкин, бу эса Украинанинг кейинги икки йил учун молиявий эҳтиёжларининг учдан икки қисмидан кўпроғини қоплайди. Активларни ўтказишнинг аниқ механизми ҳали келишиб олинмаган.

Режалар 3 декабр куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилишида муҳокама қилинган. Европа Комиссияси илгари Россия активларининг 90 миллиард евросини блокировка қилиш учун фавқулодда ваколатлардан фойдаланишни таклиф қилган эди. Euroclear депозитарийси жойлашган Белгия бу режага қарши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг