2026 йилда Самарқанд вилояти ривожи учун 5,2 трлн сўм йўналтирилади
“Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, вилоят ва туман ва шаҳарлари намунали ва методик ҳудудга айлантирилиб, уларда зарур инфратузилмавий шароитлар яратилади. Самарқанд вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимларининг ташаббуслари асосида шакллантирилган Самарқанд вилоятида драйвер лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур инфратузилмавий шартр-шароитларни яратиш бўйича манзилли дастур тасдиқланди.
Жумладан:
халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга ҳамда ички хўжаликлараро 298 км автомобиль йўллари ҳамда 15 та йўл ўтказгични қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
14 та туман (шаҳар)да 1 та подстансияни таъмирлаш, 70 та трансформатор пунктини ўрнатиш, 137 километр электр тармоқларини янгилаш;
ичимлик суви ва оқова сув тизимини яхшилаш учун 14 та туманда 90 та сув иншооти, 242 километр сув тармоғини қуриш ва таъмирлаш.
Самарқанд вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришни зарур ва барқарор инфратузилма билан таъминлаш учун 2026-йилда жами 5,2 триллион сўм маблағлар, шу жумладан:
Ўзбекистоннинг 2026–2028 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 1,9 триллион сўм;
маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари учун назарда тутилган 1,8 триллион сўмга қўшимча президент топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 250 миллиард сўм;
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютада фоизсиз кредит маблағлари ажратилади.
2026 йил 1 июлдан Самарқандда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари тўлиқ туман (шаҳар) сув корхоналари ихтиёрига ўтказилади. Сув тежовчи технологияларни жорий этиш мақсадида талабгорларга пахта майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун белгиланган тартибда ҳар бир гектарига 12 миллион сўмдан субсидия берилади.
2026 йил 1 январдан вилоятдаги қурилиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш лойиҳалари қатъий равишда “яшил” тамойиллар ва энергия самарадорлиги бўйича минимал талаблар асосида амалга оширилади.
2026/2027-ўқув йилидан Каттақўрғон давлат педагогика институтида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети билан ҳамкорликда муҳандислик йўналишлари бўйича факультет ташкил этиш чоралари кўрилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter