Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги автомобиль бозори кўчирилади

Самарқанддаги автомобиль бозори кўчирилади

Фото: «Зарафшон» газетаси

Ўзбекистон Президентининг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида ушбу топшириқни берган эди.

Самарқанд туманидаги «Мароқанд» деҳқон бозорининг филиали бўлган автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилган ҳолда унинг ҳудуди балиқчилик хўжалиги инновацион илмий ўқув маркази, балиқчилик лабораторияси, махсус мактабгача таълим муассасаси, меҳмонхона ва кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш учун «Оқ амур балиқлари» фермер хўжалигига ажратиб берилади.

«Зарафшон» газетасининг туман архитектура ва қурилиш бўлими маълумотларига асосланиб берган хабарига кўра, ҳозирда автомобиль бозори учун туман ҳудудидан жой танланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг