Айрим ҳудудларда қор ёғиши ва туман тушиши кутилмоқда
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида, эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, кечқурун Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter