Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев ободонлаштириш ходимлари, ҳайдовчилар ва бошқаларга миннатдорчилик билдирди

Шавкат Мирзиёев ободонлаштириш ходимлари, ҳайдовчилар ва бошқаларга миннатдорчилик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев ободонлаштириш ходимларига, ҳайдовчиларга, пойтахт аҳли ва меҳмонларига миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Айни кунларда Ўзбекистонда 102 та давлат ҳамда 30 га яқин халқаро ташкилотлардан келган делегациялар меҳмон бўлиб турибди. 

Йўл ҳаракати нуқтаи назаридан пойтахт йўлларида турли қийинчиликлар ва ноқулайликлар юзага келаётган бўлиши мумкин.

Лекин халқимиз, айниқса, ҳайдовчиларимиз ва шаҳар аҳли ушбу йирик тадбирларнинг аҳамиятини тўғри тушуниб, юксак маданият кўрсатишмоқда. 

«Фурсатдан фойдаланиб, ободонлаштиришда меҳнат қилаётган барча опа-сингилларимиз ва ака-укаларимизга, ҳайдовчиларимизга, бутун Тошкент аҳли ҳамда меҳмонларига ҳурматли Президентимизнинг миннатдорликларини етказмоқчиман», — деди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг