Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паспорт ўрнига чиқадиган ID-карталар бўйича Президент қарори имзоланди

Паспорт ўрнига чиқадиган ID-карталар бўйича Президент қарори имзоланди

Фото: «Спутник»

«Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарор билан 2018 йил 1 ноябрга қадар синов тариқасида Тошкент шаҳрида қуйидаги тизимлар ишга туширилади:

— телефон суҳбатлари хавфсизлиги ва назоратини таъминлайдиган ҳукуматнинг мобиль алоқа тизими;

— мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа гувоҳномалар (республика ичида) тизими ўрнига ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун ишлатилувчи бошқа маълумотлар мавжуд бўлган идентификация карталари (ID-карталар) тизими;

— транспорт воситалари учун қоғоз ҳужжатларни бекор қилиш, барча тегишли маълумотларни автомобиль эгаларининг ID-карталарига киритиладиган, амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга қўйиш тизими.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг