Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Шайx Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса, кутубхона ва музей қуриш ҳақида кўрсатма берган

Президент Шайx Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса, кутубхона ва музей қуриш ҳақида кўрсатма берган

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги қурилаётган масжидга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилиши ҳақида хабар берган эдик. 27 йилдан бери битмаётган масжид тарихи, қурилиш икки марта бошланиб, турли сабабларга кўра тўхтатиб қўйилгани ҳақидаям маълумот берилган эди.

«Islom.uz» порталининг маълум қилишича, Ўзбекистон раҳбари Чилонзор туманида барпо  этиладиган жомеъ масжид ҳудудида улкан кутубхона ва мадраса барпо этиш, шунингдек, халқаро миқёсдаги илмий анжуманлар ўтказиладиган 300 ўринлик конференц-зал ҳам қуриш ҳақида ҳам кўрсатма берган.

Шунингдек, бу ерда ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, халқимизнинг ифтихори бўлган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейи ҳам ташкил қилинадиган бўлди. Музейда Ҳазрат ёзган асарларнинг қўлёзмалари ҳамда у зотга тегишли бошқа осори атиқалар, эсдаликлар кенг омма эътиборига ҳавола қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг