Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўз вақтида Гулнора Каримовага тегишли бўлгани айтиладиган «Сижжак» оромгоҳи сотилади

Ўз вақтида Гулнора Каримовага тегишли бўлгани айтиладиган «Сижжак» оромгоҳи сотилади

«Сижжак» дам олиш оромгоҳи

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Сижжак»  мавзеси, Сарбоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Сижжак» дам олиш оромгоҳини оммавий савдолар орқали, шаффофлик принципи асосида сотади.

Агентлик тасарруфидаги мазкур мажмуанинг умумий ер майдони бино ва иншоатлари билан биргаликда 5,38 гектарни ташкил этади. Айни дамда хусусийлаштириш бўйича ташкилий ишлар амалга ошириляпти.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда триатлон спортини ривожлантиришга қаратилган қарори муҳокамага қўйилиб, унда «Сижжак» дам олиш маскани ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилиши белгиланганди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси сифатида Отабек Умаров иш олиб боради.

Яна бир маълумот, айрим манбаларга кўра, «Сижжак» дам олиш оромгоҳи ўз вақтида Гулнора Каримовага тегишли бўлгани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг