Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирли Нефрит кўли манзаралари «Хabar.uz» нигоҳида (фото)

Сирли Нефрит кўли манзаралари «Хabar.uz» нигоҳида (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани об-ҳавосию, пурвиқор тоғлари, зилолдек сувлари билан машҳур. «Хabar.uz» мухбири ана шу манзараларни фотокамерага муҳрлашга ҳаракат қилди.

Томоша қилинг, завқланинг, вақт топсангиз, албатта, бориб кўринг! Айниқса, Тошкент шаҳридан 160 км., Бўстонлиқ тумани марказидан 90-100 чақирим олисда жойлашган Угом-Чотқол миллий боғидаги халқ орасида Нефрит кўли билан машҳур кўллар сизни сирли оламга чорлайди.

Ушбу кўллар денгиз сатҳидан 1227 метр баландликда жойлашган, бу ноёб табиий сув ҳавзаларини Урунғоч кўллари, деб аташади ҳам. «Урунғоч» сўзи уйғурчадан «ёрқин нефрит», дея таржима қилинаркан. Кичик Урунғоч кўлидаги сувнинг ҳарорати 7-8 даражадан ошмайди ва унда ҳеч қандай жонзот яшамайди. Узунлиги уч юз эллик метр, эни етмиш саккиз метр, чуқурлиги ўн метр атрофида. Ундан бошқа яна бир, Юқори Урунғоч кўли ҳам бор. Икки кўл бир-биридан катталиги, ўлчами билан фарқ қилади. Юқори Урунғоч кўли ҳеч қачон қуриб қолмайди. Унинг суви феруза тусда ва жуда муздай.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг