Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари малакаси баҳоланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари малакаси баҳоланади

Фото: Xabar.uz

ССВ бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

«Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент фармони қабул қилинди. 

Президент фармони билан ССВ ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

-Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази;

- Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

-давлат муассасаси шаклида Контент медиамаркази.

ССВ, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг штат бирликлари сони қуйидагича белгиланди:

-ССВ марказий аппарати – 298 та (шу жумладан, 1 та вазирнинг биринчи ўринбосари ва 5 та вазир ўринбосари);

- Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси – 68 та;

-Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги – 42 та;

- Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари – 128 та;

- Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази – 30 та;

-Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари жами – 602 та, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари – 18 тадан.

Бунда соҳа учун қўшимча ажратиладиган штат бирликлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тизимидаги ташкилотлардан 880 та штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади.

ССВ бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.

2026 йил якунига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг малакаси эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади. 

Баҳолаш натижаларига кўра ҳамда меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ходимларнинг лавозимга мувофиқлигини таъминлаш, шу жумладан, уларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўрилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг