Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сўхлик ёшлар «Tashkent Sity»да ишли бўлди

Сўхлик ёшлар «Tashkent Sity»да ишли бўлди

Коронавирус пандемияси туфайли хорижга чиқиш имконияти йўқлиги боис, минглаб сўхлик ёшлар туманда қолишди. Чунки улар ҳар йили ишлаш учун асосан Россия федерациясининг турли шаҳарларга бориб келишарди. Ишсизлик муаммоси Бош вазир Абдулла Арипов раислигида туманда бўлиб ўтган фаолллар йиғилишида ҳам алоҳида қайд этилди.

Тумандаги мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида давлат раҳбарининг топшириғи билан туманга келган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ишсизлар сони аниқланиб, уларни доимий иш жойи билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда, дейилади Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, фаоллар йиғилишида Бош вазир томонидан 500 нафар сўхлик ёшларни Тошкент шаҳридаги қурилишларга сафарбар этиш таъкидланган. Бугун туман марказида рўйхатга олинган 230 нафар ёшларнинг биринчи гуруҳи автобуслар орқали Фарғона шаҳрига жўнаб кетишди. Улар Фарғонадан Тошкент шаҳрига – Tashkent Sity томон йўл олишади.

Пойтахтимиздаги қурилиш ишларига жалб этилган сўхлик ватандошларимиз учун ташкилотчилар томонидан зарурий шарт-шароитлар яратиб берилиб, уларнинг маошлари вақтида тўланиши ҳам назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг