Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ССВ аҳолига эслатма билан чиқди

ССВ аҳолига эслатма билан чиқди

Фото: «Xabar.uz»

Коронавирус пандемияси ҳали тўлиқ чекинмаганини ҳисобга олиб, юртимиз аҳолисининг касалликка қарши иммунитетини ошириш мақсадида ҳар бир фуқаро бустер доза билан эмланиши лозим.

Қайд этилишича, бустер доза коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмланган фуқароларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида 6 ойдан сўнг яна қайтадан оладиган бир дозалик вакцина ҳисобланади.

Фуқаро эмлаш пунктида бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиши мумкин. Яъни у аввал қабул қилинган вакцина билан бир хил турда бўлиши шарт эмас.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда 3 минг 134 та коронавирусга қарши эмлаш пункти ҳамда 862 та ҳаракатдаги бригада фаолият кўрсатмоқда. Бустер доза олмоқчи бўлган аҳоли вакиллари юртимиздаги барча даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларига мурожаат қилиши мумкин.

Маълумот учун, жорий йилнинг 29 апрель санасига қадар мамлакатимиз  бўйлаб COVID-19га қарши 3-босқич ва бустер доза билан эмлаш кўрсаткичи 15 миллион 278 минг 173 дозани ташкил қилди.

Бустер доза олганлик тўғрисидаги маълумотлар emlash.uz платформаси орқали базага киритилгач, фуқаронинг эмланганлик тўғрисидаги сертификатида ўз аксини топади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимизда AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, Sputnik V, Moderna, Pfizer/BioNTech, Sinovac, Sputnik Lightдан иборат 7 турдаги 11,5 миллион доза вакцина захираси мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг