Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 12-17 даражага чиқади
Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ, шимолда 2-7° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter