Тадбиркорларнинг 16 млрд сўмдан ошиқ маблағини талон-торож қилган раҳбар аниқланди
Тадбиркорларнинг 16 млрд сўмдан зиёд минерал ўғитларини талон-торожи фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «M.I.» МЧЖ раҳбари К.Х.«M.Ch.» АЖ билан тузилган шартномага асосан, сақловга қабул қилинган умумий баҳоси 16,6 млрд сўмлик 5 441,7 тонна аммиакли селитра ўғитларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «T.F.» МЧЖ омборхонаси мудири Г.М.«M.Ch.» АЖ билан тузилган шартномага асосан, сақловга қабул қилинган умумий баҳоси 133,4 млн сўмлик 46,6 тонна сульфат аммоний минерал ўғитларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter