Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу белгилар касаллик аломатлари бўлиши мумкин

Бу белгилар касаллик аломатлари бўлиши мумкин

Фото: «YouTube»

«Germania.one» ёзишича, дерматологлар тирноқларингизга қараб сизнинг қай даражада соғ эканлигингизни айтиб беришлари мумкин: тўғри овқатланяпсизми, буйракларингизда муаммо йўқми ва ҳ.к.

Тирноқларингизни мунтазам кузатиб боринг: улардаги айрим ўзгаришлар шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини англатади:

  1. Эмфизема ёки бошқа ўпка хасталикларига йўлиққанларда кўпинча «барабан таёқчалари» симптоми кузатилади, яъни уларнинг қўл ва оёқларидаги тирноқларининг учи қалинлашади.
  2. Тирноқлардаги кичик чуқурчалар ва доғлар артрит, псориатик артрит ва дерматитдан дарак беради. Артрит бўғимларга таъсир қилади, бундан ташқари, кўпинча терида дерматит сифатида пайдо бўлувчи псориаз билан бирга кечади.
  3. Тирноқ пластиналарининг юпқалашиб, синувчан бўлиб қолиши носоғлом овқатланиш, организмда витаминлар етишмовчилигини англатади.
  4. Тирноқлардаги кўндаланг (горизонтал) чизиқлар организмга зўриқиш тушаётганини билдиради. Бу кўпинча кимёвий терапия қабул қилганларда учрайди. Шунингдек, бу аломатлар оғир касалликлар, жароҳатларни ўтказганлар, тўйиб овқатланмайдиганларда, қолаверса, баланд тоғларда яшовчилар ва аксинча, чуқур сув остига кўп тушувчиларда ҳам учрайди.
  5. Тирноқларда бўйлама (вертикал) чизиқларнинг учрашидан хавотирланмаса ҳам бўлади. Айрим одамларда бу наслий хусусият, яна бировларда ёши ўтиши билан пайдо бўлади. Бундан ташқари, тўйиб овқатланмайдиган ва организми витаминлар эҳтиёжманд кишиларда ҳам учрайди.
  6. Организмига темир моддаси етишмайдиган инсонларнинг тирноқлари қошиқча шаклини олади — ёнлари айланасимон ривожланиб, уч қисми пастга ёки тўғрига эмас, тепага қараб ўсади.
  7. Тирноқ пластинаси икки рангли бўлса (бир томони иккинчи томонидан тўқ ёки очроқ тусда) буйрак ва жигар фолиятида муаммолар бўлиши мумкин.
  8. Тирноқлар ўз ўрнидан тепароқ кўтарилган бўлса, буйрак ва қалқонсимон безларда муаммо бўлиши мумкин.

Агарда юқоридаги аломатлардан биронтасини пайқасангиз, ўзингизга ташхис қўйишга ёки даволанишга уринманг. Албатта, мутахассис-шифокорларга учранг, улар тегишли кўрсатмаларни беришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг