Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Президентга раҳмат!» Тожикистон билан чегарада яна бир муҳим пост очилди (видео)

«Президентга раҳмат!» Тожикистон билан чегарада яна бир муҳим пост очилди (видео)

Фото: «Protoday.uz»

Тожикистоннинг Хатлон вилоятини Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти билан боғловчи «Гулбаҳор» назорат-ўтиш пунктининг очилиши Тожикистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудида яшовчилар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Чунки уларнинг кўпчилиги чегаранинг нариги томонида истиқомат қилувчи қариндошлари билан мулоқот қилиш имкониятидан маҳрум эди.

«Гулбаҳор» НЎП Тожикистон ва Ўзбекистон жанубидаги асосий автомобиль йўлларидан бирида жойлашган бўлиб, 2012 йилда беркитилган эди. Ўтиш пунктининг фаолияти қайта тикланишига бағишланган тадбир икки мамлакат вилоятларининг раҳбарлари иштирокида 7 март куни бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг