Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрақўрғон ИЭС қачон ишга тушиши маълум қилинди

Тўрақўрғон ИЭС қачон ишга тушиши маълум қилинди

Фото: ЎзА

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида қурилаётган иссиқлик электр станциясининг 1-энергоблоки 2019 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади. 2-энергоблок ва станциянинг тўлиқ ишга туширилиши 2020 йилнинг март ойига режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси Наманган ҳудудий бўлими инспектори Шерзод Ҳожиевнинг таъкидлашича, мазкур муҳим лойиҳа бўйича бунёдкорлик ишлари изчил давом эттирилмоқда.

«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти буюртмаси асосида барпо этилаётган станциянинг умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард 195 миллион 870 минг АҚШ долларига тенг. Ҳозир бу ерда объектгача бўлган йўл ва коммуникация тармоқлари, дирекция маъмурияти учун икки қаватли бино, ёнғин хавфсизлиги хизмати иншоотлари, соатига 120 куб метр ишлаб чиқариш қувватига эга бетон заводи ва бошқа кўплаб ёрдамчи хўжалик иншоотлари қурилган. Бундан ташқари, ИЭСда ишловчилар учун қурилаётган тўрт қаватли иккита турар жой биносида пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш-монтаж ишларига 800 ишчи ва 44 махсус техника жалб этилган.

Иссиқлик электр станцияси қурилишини инвестиция дастури асосида молиялаштириш бўйича ўтказилган тендер танловлари натижаларига кўра, лойиҳага консалтинг хизмати кўрсатиш Япониянинг «ТЭПСКО» компанияси томонидан амалга оширилади. Ушбу компания билан 18 миллион 338 минг долларлик шартнома имзоланган. Шунингдек, халқаро тендерда Япониянинг «Mitsubihi Corporation», «Mitsubishi Hitachi Power Systems» консорциуми бош пудратчи сифатида ғолиб, деб топилган.

Ушбу компания билан 749,43 миллион долларлик шартнома имзоланган. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб ёрдамчи пудратчи – Туркиянинг «СaIik Enerji» компанияси муҳандис-техник мутахассислари ҳам қурилиш-монтаж ишларида фаол иштирок этаётир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг