Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ҳавосида ифлосланиш камаймоқда. Мутахассис изоҳи

Тошкент ҳавосида ифлосланиш камаймоқда. Мутахассис изоҳи

Жорий йил 12 мартдан сўнг Тошкент вилояти атрофида жуда ҳам кўп ёғин ортидан бирданига яйловлар яшилликка тез бурканди. Ҳатто, сўнги пайтлар пойтахт ғарбидаги қўшни Қозоғистон ерлари ҳам табиат томонидан яхшигина яшил рангга кирган. 

Тошкент ва қўшни Қозоғистондаги Туркистон вилоятларидаги (суғориладиган майдонларидан ташқари) яшил ҳудудлар мана 10 кундирки, пойтахт ҳавоси таркибида ифлос моддалар тўпланишига олиб келмаяпти.

Метеоролог Э.Абдулаҳатовга кўра, бу ҳолат вақтинча. 

Унинг ёзишича, ҳудудлардан кўтарилмаётган чанг заррачалари маҳаллий шамоллар сабаб пойтахтда тўпланмаяпти. Ўзгидромет стационар постлари ҳам сутка давомида шаҳар ҳавоси тоза эканини кўрсатяпти. Шаҳар кўчаларида ўша транспорт ҳарактланяпти ва ўша завод фабрикалар ишлаб турибди.

«Мен шаҳар ҳавосини ифлослантирувчи асосий омил табиий ҳолатдаги ифлосланишми ёки антропоген ифлосланиш омилими, шу ҳақида гапиряпман. Албатта, антропоген ифлосланиш инсон саломатлигига хавфли ва унинг оз бўлсада улуши ҳам етарли муаммоларни келтиради. Аммо, биз аввал аниқлаштириб олишимиз лозим: «Пойтахт ҳавоси нимани ҳисобига ифлосланмоқда?». Ва пировардида келгуси қадамлар ҳам шу аснода ташланиши керак.

NASA сунъий йўлдошлари тасвирларида ҳам ўтган ва жорий йилдаги Тошкент вилояти унинг атрофидаги яшиллилик билан боғлиқ фарқни кўриш мумкин», дея ёзади мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг