Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент Жанубий вокзали очилишидан фоторепортаж

Тошкент Жанубий вокзали очилишидан фоторепортаж

Кечадан бошлаб Тошкентдаги Жанубий вокзал ўз фаолиятини қайта тиклади. Анча йиллар олдин фаолиятини номаълум сабабларга кўра тўхтатган вокзал бутунлай қайта қурилди. Кеча ана шу вокзал билан таништириш мақсадида журналистлар учун медиа тур ташкил этилди.

9 гектардан кўпроқ жойни эгаллаган вокзал 650 метрлик учта перронга эга. Атрофида ҳаво ҳароратининг мўътадиллигини таъминлаш учун диаметри 14 метрга тенг иккита фаввора қурилган. 

Эътиборли жиҳати — йўловчиларнинг ҳужжати, чиптаси ва юклари энди фақатгина вокзал остонасида текширилади. Юки оғирроқ бўлган йўловчилар бу ерда бепул аравачалардан фойдаланиши мумкин.

Вокзал биносида кутиш, «VIP» заллари, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти, меҳмонхона, дам олиш хоналари, буфет, кўчма савдо нуқталари, газета ва журналлар, «Wi Fi» интернет хизмати, электрон кутубхона, ширинлик ва миллий совғалар сотиш шохобчаси, электрон маълумотлар таблоси ва бошқа қулайликлар мавжуд. Бордию узоқ йўлга чиқишдан олдин телефонингизни қувватлаб олмоқчи бўлсангиз, бунинг учун ҳам зарур шароит яратилган.

Йўловчиларнинг вақтини тежаш учун вокзалда 12 та чиптахона хизмат кўрсатяпти.

Жанубий вокзал бир кунда 17 та маҳаллий поездни кутиб олади ва шунча поездни йўлга кузатади. Бир кунда 11 мингдан кўпроқ йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Кеча хабар берганимиздек, барча маҳаллий йўналишлар бўйича поездлар босқичма-босқич мана шу вокзалга ўтказилади. Шимолий вокзал эса халқаро йўналишдаги поездлар ҳамда юқори тезликдаги «Афросиёб» поездларига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг