Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент метросида чақалоқ дунёга келди

Тошкент метросида чақалоқ дунёга келди

Фото: Тошкент метроси.

Тошкент метросининг Ғафур Ғулом бекатида чақалоқ туғилди

 Поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима — Махамаджонова Наимага хизмат давомида бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими томонидан йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берилган. 

Бир лаҳзада вазиятни тўғри баҳолаган Наима Махамаджонова хизмат давомида ўзига ўргатилган махсус билимлар ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатиб, воқеа жойида аёлнинг фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашди ҳамда чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни (киндик қисми боғланиб, янги туғулган чақалоқ нафас олиш рефлексини фаоллаштирган) кўрсатган. 

 Бу вақт ичида тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилди. Тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар (тахмиман 10 дақиқа) ходимлар томонидан она ва чақалоқ ҳолатини назорат остида ушлаб, уларнинг хавфсизлигини таъминлади. 

Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг