Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60 фоизга етказилади

Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60 фоизга етказилади

Президент Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган ПҚ–368-сон қарорини имзолади.

Қарор билан Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилди, жумладан:

  • аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш;
  • автобуснинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш;
  • транспорт воситалари учун 150 минг ўринли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш;
  • метрополитен тармоғи узунлигини 103 кмга етказиш.

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

  • замонавий рақамли ва «яшил» технологияларни қўллаш орқали Тошкент шаҳрида транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш,
  • Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини яратиш;
  • ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш;
  • Тошкент шаҳри ерусти метро линиялари ҳамда йўл ўтказгичлари остида, хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг