Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятининг барча туман ҳокимлари жазога тортилди

Тошкент вилоятининг барча туман ҳокимлари жазога тортилди

Тошкент вилоятининг барча 22 та туман (шаҳар) ҳокимлари ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Бундай интизомий жазо ҳақида вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов томонидан, бугун бўлиб ўтган видеоселекторда эълон қилган.

Маълум қилишларича, бунга пахта терими жараёнининг суст кетаётгани сабаб бўлган. 

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган селекторда Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иномович Ибрагимов ҳайфсан олгани хабар қилинган эди.

Октябрь ойининг бошида эса Тошкент вилояти ҳокимининг фармойишига асосан Пскент, Бекобод, Бўка, Чиноз, Янгийўл тумани ҳокимлари икки ойлик маошидан айрилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг