Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир ҳафтада 3 мингдан зиёд қўпол қоидабузарликлар содир этилди

Тошкентда бир ҳафтада 3 мингдан зиёд қўпол қоидабузарликлар содир этилди

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабарига кўра, ўтган ҳафта давомида шаҳар кўчаларида жами 17905 та маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шундан 3376 тасида қўпол қоидабузарликлар, 1906 маротаба одам ташиш қоидаларини бузиш, 67 тасида ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолда бошқариши қайд этилган.

Шунингдек, 267 та ҳолатда транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш, 23 та ҳолатда йўл-патрул хизмати инспекторининг қонуний талабларини бажармаслик, 6359 тасида ҳайдовчилар транспорт воситасини хавфсизлик камарини тақмасдан, 45 тасида ҳайдовчилар тегишли рухсатномасиз транспорт воситасининг ён ойналарини қорайтирган ҳолда бошқариши ҳолатлари аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг