Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тошшаҳартрансхизмат» ногирон одамни автобусга чиқармаган ҳайдовчини жазолади

«Тошшаҳартрансхизмат» ногирон одамни автобусга чиқармаган ҳайдовчини жазолади

Тошкентнинг Шимолий вокзал бекатида ногирон шахс 62 ҳамда 13т-йўналишида қатновчи автобусга чиқмоқчи бўлган. Ҳайдовчилар эса пандус очилмаётганини баҳона қилиб, йўловчини олмаган.

2019 йилнинг 20 февраль куни бўлган воқеа норозиликни келтириб чиқарган. Мазкур ҳолат «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти томонидан ўрганилган. Масъулиятсиз ҳайдовчилар 10 кунлик хўжалик ишларига ўтказилган.

Келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик мақсадида ҳайдовчилардан кафолат хатлари олинган. Уларга пандусни ишлатиш бўйича амалий семинарлар ташкил этилган.

«Айрим масъулиятсиз ҳайдовчиларнинг бундай хатти-ҳаракатлари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга соя солмоқда. Бу каби йўловчилар норозилигига сабаб бўладиган ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида махсус буйруқ қабул қилинди. Унда корхона раҳбарлари ва ҳайдовчиларининг вазифалари яна бир карра мустаҳкамланди» дейилади «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг