Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Сежонг университети филиали очилади

Тошкентда Сежонг университети филиали очилади

Фото: «Faceebook» / Мактабгача таълим вазирлиги

Янги ўқув йилида Тошкентда Жанубий Кореянинг Сежонг университети филиали очилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигининг «Faceebook»даги саҳифасида хабар берилди.

Янги университетда болаларни эрта ривожлантириш, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар ҳамда туризм факультетлари фаолият олиб бориши кўзда тутилмоқда.

Пайшанба куни Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Сожонг университети ректори Хонг Ёнг Ким Тошкентда ОТМ филиалини очиш бўйича баённомани имзолади.

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозир филиални жойлаштириш учун жой аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрда пойтахтда Жанубий Кореянинг Пучон университети филиали ҳам очилиши лозим. Унда мактабгача педагогика ва психология йўналишларида мутахассислар тайёрланади. филиал очилиши бўйича мақсадлар тўғрисидаги баённома февраль ойида имзоланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг